Низомга кўра, халқаро, хорижий ва нодавлат аккредитация ташкилотини реестрга киритиш Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигида ташкил этиладиган Аккредитация ташкилотлари реестрини юритиш комиссиясининг қарорига биноан бепул амалга оширилади.
Реестрга киритишнинг асосий шартлари:
♦ ТОП-300 талик рўйхатидаги камида 5 та олий таълим ташкилотининг таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказган бўлиши;
♦ умумий экспертларининг камида 30 фоизи хорижий эксперт бўлиши (халқаро ва хорижий аккредитация ташкилотлари учун);
♦ аккредитация ташкилоти сифатида фаолият юритиши учун ваколатга эга бўлиши;
♦ ўзининг веб-сайтида халқаро аккредитациядан ўтказган таълим ташкилотлари тўғрисида маълумотларнинг мавжудлиги ва бошқалар.
Агентлик реестрга киритилган аккредитация ташкилотларининг фаолиятини ҳар 3 йилда бир маротаба мониторингдан ўтказиши мумкин.