Яшнобод туманида “Қонунни бузма — келажагингни асра” мавзусида ҳуқуқий-маърифий тадбир ўтказилди
“Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти ташаббуси билан Тошкент шаҳри Яшнобод туманида жойлашган 212-сонли умумтаълим мактабида ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган “Қонунни бузма — келажагингни асра” мавзусида ҳуқуқий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Мазкур тадбир мактабнинг конференция залида очиқ мулоқот шаклида ўтказилиб, унда ўқувчилар ҳамда педагог ходимлар фаол иштирок этдилар.
Тадбир давомида “Мадад” ННТнинг масъул мутахассислари томонидан ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, қонунларга ҳурмат руҳини шакллантириш, шунингдек ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг аҳамияти юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
Учрашув жараёнида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий масалалар бўйича мутахассислардан атрофлича жавоблар олдилар.
Тадбир якунида фаол иштирок этган ўқувчилар “Мадад” ННТ томонидан тайёрланган ҳуқуқий тарғибот материаллари — ваучер-флайерлар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.