► электрон ахборот тизимлари орқали ҳужжатлар алмашинувини ташкил этиш;
► суд экспертизасини тайинлаш ва иш материалларини юбориш;
► электрон ахборот тизимлари орқали сўровларни қабул қилиш ва тадқиқотларни ўтказиш;
► электрон ахборот тизимлари орқали ҳужжатлар айланиши тартиби ва муддатлари;
► экспертиза тадқиқотлари якунига кўра хулоса тайёрлаш ва уни электрон ахборот тизимлари орқали юбориш тартиби.
Маълумот учун, Президентнинг 2025 йил 8 сентябрдаги ПҚ–270-сон ( қарорига асосан “E-ekspertiza” платформасини экспертиза тайинловчи органларнинг ахборот тизимлари билан тўлиқ интеграция қилиш орқали экспертиза тайинловчи органлар ва суд-экспертиза ташкилотлари ўртасида ўзаро электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйиш қайд этилган.
Ушбу Низомга кўра, экспертиза тайинловчи органлар ва суд-экспертиза ташкилотлари экспертизани тайинлаш тўғрисидаги қарор (ажрим) ва иш материаллари “E-ekspertiza” платформаси орқали юборилмаган тақдирда, бундай қарор (ажрим) асосида суд-экспертиза ташкилотлари томонидан экспертиза ўтказилишига йўл қўйилмаслиги назарда тутилди.
Шунингдек, Низомга асосан электрон ахборот тизимлари орқали келиб тушган ҳужжатларни экспертиза тайинловчи органга қайтариш асослари белгиланди.
Бундан ташқари, “E-ekspertiza” платформасида шартнома асосида тўлов амалга оширилиши лозим бўлган иш материаллари юзасидан электрон тўлов қилиш имкониятлари яратилади.
Шу билан бирга, экспертиза тайинловчи орган (шахс) ўзи томонидан тайинлаган экспертизанинг ижро ҳолатини ахборот тизимлари орқали онлайн кузатиб боради.
Мазкур Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилди.
Таъкидлаш лозимки, мазкур Қарор суд экспертизаларини ўтказишга сарфланадиган вақтни кескин қисқартирилишига, суд экспертиза хулосаларини расмийлаштиришда ортиқча қоғозбозлик, почта харажатлари ва бюрократик ҳолатларга барҳам берилишига, суд экспертиза соҳасида ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланилишига хизмат қилади.