Йил якунига қадар Ягона интерактив давлат хизматлари порталида фуқаролар ўз номига расмийлаштирилган банк карталари ва мобил рақамларини тўлиқ назорат қилиш имконини берувчи хизмат ишга туширилади.
Ушбу ташаббус президент фармони билан тасдиқланган давлат дастури доирасида амалга оширилмоқда.
Фуқаролар қуйидаги имкониятларга эга бўлиши кутилмоқда:
• ўз номига нечта банк картаси очилганини кўриш;
• рўйхатдан ўтказилган SIM-карталар сони тўғрисида маълумот олиш;
• зарурат туғилганда, портал орқали карта ёки рақамни ёпиш учун ариза бериш.
Бундан ташқари, банклар ва мобил алоқа операторларининг ахборот тизимлари билан хавфсиз интеграция йўлга қўйилиб, реал вақт режимида маълумот алмашиш имконияти яратилади.