Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Тадбиркорлар ҳамда илмий ҳамжамият ўртасида ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилади

  • 25.02.2026
  • 67 марта ўқилди

“Тадбиркорлик субъектлари ҳамда илмий ҳамжамият ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (75-сон, 23.02.2026 й.) қабул қилинди.


✅ Қарорга кўра, 2026 йил 1 июлгача тадбиркорлар ҳамда илмий ҳамжамият ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини таъминлаш мақсадида қуйидаги имкониятларни ўз ичига олган махсус электрон платформа ишлаб чиқилиши белгиланди:

♦ яратилган янги ишланмалар бўйича тадбиркорлар ва инвесторлар учун батафсил маълумотларни акс эттирувчи электрон шаклда юритиладиган Янги ишланмалар базасини ташкил этиш;

♦ илмий изланувчилар ва уларнинг тадқиқот мавзулари реестрини юритиш орқали илмий тадқиқот йўналишлари бўйича илмий ишланмалар муаллифлари ва тадбиркорлар учун очиқ маълумотлар майдонини яратиш;

♦ тадбиркорлар томонидан ўз фаолият йўналишларида илмий тадқиқотлар орқали ечимини топиш зарур бўлган муаммоларни киритиш имкониятини яратиш.

2026 йил 1 августга қадар Махсус платформа “Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги” электрон платформасига интеграция қилинади.

Chat