Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Табиий газ учун базавий меъёр барча ҳудудларда 15 мартга қадар узайтирилди

  • 03.03.2026
  • 57 марта ўқилди

Иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр бўйича об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, зарур бўлса, қўшимча чоралар кўрилади.


Табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр барча ҳудудларда 15 мартга қадар узайтирилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди. 

Об-ҳаво прогнозларининг янгиланган кутилмаларига кўра, совуқ ҳаво массаси мамлакатнинг бошқа ҳудудларига ҳам кириши эҳтимоли туфайли иситиш мавсуми учун белгиланган 500 куб метр базавий меъёр барча ҳудудларда 2026-йилнинг 15-мартига қадар узайтирилди.

15 мартдан кейин эса об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, зарур бўлса, қўшимча чоралар кўрилади.

Эслатиб ўтамиз, 1 мартдан бошлаб қиш мавсумида белгиланган ижтимоий меъёр ўзгарди.

Иситиш мавсумида табиий газ истеъмоли бўйича баъзавий меъёр 5 баробарга (100 метр кубдан 500 куб метрга) оширилган эди.

Хусусан, ноябрь — февраль ойларида ҳар бир ой учун 500 куб метргача, март — октябрь ойларида эса ҳар ой учун 100 куб метргача “базавий меъёр” белгиланган.

Шу сабабли, бугун, 1мартдан 31 октябрга қадар ҳар ой учун 100 куб метргача “базавий меъёр” амал қилади.

Chat