Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Пенсия миқдори оширилди

  • 05.05.2022
  • 670 марта ўқилди

“Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–128-сон, 29.04.2022 й.) қабул қилинди

Фармонга мувофиқ, 2022 йил 1 майдан ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари миқдори 12 фоизга оширилади.

Шунга кўра, Ўзбекистон ҳудудида пенсия ва нафақалар миқдори қуйидагича белгиланади:

  • пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 324 000 сўм;
  • ёшга доир энг кам пенсия – ойига 633 000 сўм;
  • ногиронлик пенсиялари, иш стажи тўлиқ бўлмагандаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – ойига 698 000 сўм;
  • меҳнатга лаёқатсизларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлганларга бериладиган нафақа – ойига 698 000 сўм;
  • 1941-1945 йиллардаги урушда ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград қамал қилинганда ишлаганларнинг энг кам пенсияси устамаларни инобатга олган ҳолда – ойига 3 080 000 сўм;
  • белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (633 000 сўмдан) 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари миқдори – ойига 698 000 сўм.

Шунингдек, 2022 йил 1 майдан:

  • зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори – ойига 500 000 сўм;
  • иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 500 000 сўм;
  • боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 500 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун – 185 000 сўмдан қўшилади;
  • боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 500 000 сўм этиб белгиланиб, кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.
Chat