Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида имтиёзли савдо тўғрисидаги битим тасдиқланди

  • 12.03.2026
  • 40 марта ўқилди

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-84-сон, 06.03.2026 й.) қабул қилинди.


Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Афғонистон ўртасида имтиёзли савдо тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгиланди.

Ташқи ишлар вазирлиги мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси томонидан зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида афғон томонига тегишли билдиришнома юборади.

Chat