Қарорга кўра, Ўзбекистон Ҳукумати билан Туркия Ҳукумати ўртасида минтақавий ривожланиш соҳасида ҳамкорликни кучайтириш тўғрисидаги Битим тасдиқланди.
Мазкур Битим 2024 йил 6 июнь куни Анқара шаҳрида имзоланган.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.