Ушбу ҳужжат билан сунъий интеллект технология ва тизимларидан фойдаланишда қуйидаги этика тамойиллари белгиланмоқда:
▫️ қонунийлик;
▫️ шахс, жамият ва давлат манфаатлари ҳамда атроф-муҳитни ҳимоя қилишнинг устуворлиги;
▫️ тушунарлилик;
▫️ масъулият, жавобгарлик ва назорат;
▫️ адолатлилик ва камситишга йўл қўймаслик;
▫️ очиқлик ва шаффофлик;
▫️ маълумотлар ҳимояси;
▫️ ишончлилик ва хавфсизлик.
Қуйидаги қарорларни қабул қилишда фақат сунъий интеллектдан фойдаланиб яратилган сунъий интеллект технологиялари асосида ишлайдиган ахборот тизимлари хулосаларига таянмаслик талаби белгиланмоқда:
▪️ инсон ҳуқуқ ва эркинликларига алоқадор юридик аҳамиятга эга қарорлар;
▪️ соғлиқни сақлаш (касалликларни ташхислаш, даволаш усулларини белгилаш ва бошқалар) ва бошқа соҳалардаги қарорлар.
Сунъий интеллект технология ва тизимларини ишлаб чиқувчи ва жорий этувчи фойдаланувчиларга:
➖ улардан қандай мақсадда фойдаланиш мумкинлиги ёки тақиқланиши,
➖ сунъий интеллектга асосланган ечимлар ёки қарорлар доим тўғри бўлмаслиги;
➖ уларнинг натижаларидан тавсиявий ёки маълумот учун фойдаланиш мумкинлиги ҳақида маълумот бериши лозим.
Шу билан бирга, қоидаларда сунъий интеллект иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилди.