Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Автобусларда йўловчи ташиш такомиллаштирилади

  • 04.06.2026
  • 82 марта ўқилди

“Шаҳар йўловчи транспорти тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (276-сон, 03.06.2026 й.) қабул қилинди.


Қарорга кўра, ҳайдовчи билан бирга 60 ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган, “Евро-5” ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган M3 тоифадаги (III синфга мансуб бўлмаган) янги транспортларни (автобус/электробус ёки троллейбуслар):

➖ 2027 йил 31 декабргача Ўзбекистонга импорт қилишда утилизация йиғимининг ноль ставкаси қўлланилади.
 
2026 йил 1 сентябрдан:
 
► йўловчи томонидан йўлкира ҳақи валидаторлар билан жиҳозланган автобусга чиқиш вақтида қуйидаги усуллар орқали тўланади:
 
▪️ транспорт картасини валидаторга теккизган ҳолда уни валидация қилиш;
 
▪️ банк картаси, смартфон ва бошқа контактсиз электрон тўлов турларидан фойдаланиш (NFC, QR, Biometric, BLE, UWB ва бошқа жорий этилаётган технологиялар ёрдамида тўлаш);
 
▪️ ижтимоий/транспорт картасини валидаторга теккизган ҳолда имтиёзли ёки бепул юриш ҳуқуқини тасдиқлаш;
 
► йўлкира ҳақи мазку усуллар орқали автобусга чиқиш вақтида тўланмаганда, йўловчи автобусда чиптасиз юрган деб ҳисобланади.

Chat