Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 январдаги ПҚ–1-сон қарори ижроси доирасида ташкил этилиб, унда фуқароларнинг мурожаатлари, ҳуқуқий муаммолари ва уларни қийнаётган масалалар атрофлича ўрганилди.

Сайёр қабулда «Мадад» нодавлат нотижорат ташкилоти Ижрочи директори Ш. Саидов ҳамда Яшнобод туман «Мадад» ҳуқуқий маслаҳат бюроси ходимлари фаол иштирок этди. Қабул давомида фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилиб, 4 нафар фуқаронинг мурожаати юзасидан аризалар расмийлаштириб берилди.

✅ Қабул давомида жами 30 га яқин мурожаат кўриб чиқилди:
3 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди;
5 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди;
18 та мурожаат қўшимча ўрганиш учун иш юритувига олинди.
Сайёр қабул давомида фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, мавжуд муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш ҳамда аҳоли билан очиқ мулоқотни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Инсон манфаатлари — энг олий қадрият.