Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Авиачипта 235 минг сўм: Uzbekistan Airways янги тарифлар ва бўлиб тўлаш хизматини жорий қилди

  • 25.03.2026
  • 81 марта ўқилди

Uzbekistan Airways бир неча даражадаги нархлар ва парвоз шартларини назарда тутувчи тарифларни жорий этмоқда. Тарифлар багаж меъёри, чипталарни қайтариш шартлари, кетиш санасини ўзгартириш ва бошқа хизмат имкониятлари билан фарқ қилади. Компания, шунингдек, бўлиб тўлаш хизматини ҳам йўлга қўймоқда.


Uzbekistan Airways авиакомпанияси авиачипталар нархининг бир неча даражасини назарда тутувчи бренд тарифларини жорий этмоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

Бренд тарифлари ташиш шартлари ва киритилган хизматлар тўплами (багаж меъёри, чипталарни алмаштириш ва қайтариш шартлари, жўнаб кетиш санасини ўзгартириш имконияти ва бошқа хизмат кўрсатиш имкониятлари) билан фарқ қилади.

2026 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистоннинг ички авиақатновларида бренд тарифлари жорий этилади, бунда Lite бренди бўйича тарифларнинг минимал даражалари:

  • Тошкент — Андижон — 235 230 сўмдан;
  • Тошкент — Самарқанд — 235 230 сўмдан;
  • Тошкент — Наманган — 235 230 сўмдан;
  • Тошкент — Фарғона — 235 230 сўмдан;
  • Тошкент — Бухоро — 276 741 сўмдан;
  • Тошкент — Термиз — 401 275 сўмдан;
  • Тошкент — Урганч — 484 298 сўмдан;
  • Тошкент — Нукус — 484 298 сўмдан бошланади.

Нарх 2026 йил 17 март ҳолатига кўра валюта ўтказмалари курси бўйича кўрсатилган. Кўрсатиб ўтилган тарифлар авиаташувлар нархининг минимал даражалари ҳисобланади ва чипта сотиб олинган сана, жойларнинг мавжудлиги ва қўлланиладиган тариф шартларига қараб ўзгариши мумкин.

 

Халқаро йўналишларда, шунингдек, киритилган хизматлар тўплами ва тарифларни қўллаш шартлари билан фарқ қилувчи иқтисодий ва бизнес-классларда авиаташувлар нархининг бир неча даражасини назарда тутувчи бренд тарифлари тизими жорий этилмоқда.

Компания маълум қилишича, қайтарилмайдиган тарифларга эга чипталар бўйича парвоздан фойдаланилмаган тақдирда, йўловчиларга фойдаланилмаган йўналиш участкаси учун ёқилғи ва бронлаш йиғимларидан ташқари, фойдаланилмаган участкалар учун барча такса (йиғимлар) ва йиғимлар қайтарилади.

Шунингдек, Uzbekistan Airways бўлиб тўлаш хизматини жорий қилганини маълум қилди. Бунда чиптани 12 ойгача бўлган муддатда муддатли тўловга сотиб олиш мумкин бўлади.

uzbekistan airways, чипта нархи

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда ички рейсларнинг ўртача нархлари 51,9 фоизга, халқаро рейслар нархи эса 7,2 фоизга ошган.

Chat