“Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган болалар учун мактабгача таълим ва тарбия ҳамда умумий ўрта таълим бериш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (234-сон, 05.05.2022 й.) қабул қилинди
Қарорга кўра, Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган болаларга мактабгача таълим ва тарбия ҳамда умумий ўрта таълим бериш жараёнларини самарали ташкил этиш учун “Меҳрли мактаб” давлат таълим муассасаси ташкил этилди.
Меҳрли мактаб юридик шахс мақомига эга бўлиб, Халқ таълими вазирлиги ҳузурида ташкил этилади.
Меҳрли мактабда қуйидаги мактабгача гуруҳлар фаолият кўрсатиши мумкин:
Даволанаётганларни мактабгача госпитал гуруҳларига қабул қилиш Меҳрли мактаб томонидан тақдим этиладиган рўйхатлар асосида амалга оширилади.
Марказда даволанаётганлар учун алоҳида ишлаб чиқилган ўқув режаси асосида 1–11-синфлар ҳажмида умумий ўрта таълим берилади.
Дарс машғулотининг давомийлиги бошланғич таълим (мактаб)нинг 1–4 синфларда – 35 дақиқа, 5–11 синфларда – 40 дақиқа бўлади.
Бунда бир кунлик дарс машғулотлари 1–4 синфларда 3 соатдан,
5–11 синфларда 4 соатдан ошмаслиги лозим.
Ўқув ҳафтаси давомийлиги 5 кунлик асосида олиб борилади.