Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Ўзбекистонда эр-хотин ажрашганаётганда ярашиш муддати узайтирилиши мумкин

  • 31.03.2026
  • 86 марта ўқилди

Суд боланинг алоҳида яшайдиган ота-онаси билан мулоқот қилиш тартибини ҳам белгилайди.


Ўзбекистонда эр-хотинларни яраштириш муддатини олти ойдан бир йилгача узайтириш таклиф этилмоқда, бу тегишли қонун лойиҳасида назарда тутилган.

Маълумотларга кўра, амалдаги қонунчилик оилавий муносабатларнинг муҳим жиҳатларини тўлиқ қамраб олмайди. Хусусан, ФҲДЙ орқали ажралишда кўпинча оиладаги ҳақиқий ҳолат, низоларнинг сабаблари ва уларни бартараф этиш имкониятлари инобатга олинмайди. Натижада никоҳни бекор қилиш кўпинча расмий тусда амалга оширилади.

Бундан ташқари, суд томонидан эр-хотинга ярашиш учун бериладиган муддат етарли эмас деб ҳисобланмоқда. Шу муносабат билан Оила кодексининг “Никоҳдан суд тартибида ажратиш” номли 40-моддасига ўзгартириш киритиб, “олти ойгача” иборасини “бир йилгача” билан алмаштириш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, комиссияни хабардор қилиш тартибини ўзгартириш таклиф этилмоқда: “уч кундан кечиктирмай” ибораси ўрнига “электрон ҳукумат тизими орқали” иборасини қўллаш назарда тутилган.

Тузатишлар болалар билан боғлиқ масалаларга ҳам тааллуқли. “Никоҳдан ажратиш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқаришда суд томонидан ҳал этиладиган масалалар” номли 44-моддада никоҳдан ажратилгандан сўнг вояга етмаган болаларнинг қайси ота-она билан яшаши, шунингдек уларнинг яшаш жойини суд белгилаши аниқлаштирилиши таклиф этилган.

Моддани боланинг алоҳида яшаётган ота-онаси билан мулоқот қилиш тартибини суд белгилаши ҳақидаги қоида билан тўлдириш режалаштирилмоқда.

“Болалар муассасаларига жойлаштирилган болалар учун алимент ундириш” номли 107-моддага ундирилган алиментлар боланинг номига очилган банк ҳисобварағига ўтказилиши, маблағларнинг жамланишини назорат қилиш эса васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан амалга оширилиши ҳақидаги норма киритилиши таклиф этилмоқда.

Шунингдек, “Вояга етмаган ва меҳнатга лаёқатсиз вояга етган шахсларни таъминлаш мажбурияти” номли 122-моддани никоҳда бир йилдан кам яшаган оилаларнинг ажрим тўғрисидаги аризаларига оид (оиладаги зўравонлик ҳолатлари бундан мустасно) норма билан тўлдириш таклиф этилмоқда.

Chat