Лойиҳа доирасида биз энди нафақат зўравонлик ҳолатлари, балки оилавий ва фуқаролик-ҳуқуқий низолар бўйича ҳам болаларга бепул юридик ёрдам кўрсатамиз.
Агар сиз қуйидаги ҳолатлардан бирига дуч келган бўлсангиз:
• бола қайси ота-она билан яшаши бўйича келишмовчиликлар мавжуд бўлса;
• фарзандингиз билан учрашиш ёки уни тарбиялашга тўсқинлик қилинаётган бўлса;
• бола бошқа шахслар қўлида бўлиб, уни қайтариш масаласи мавжуд бўлса;
• ота-оналик ҳуқуқлари билан боғлиқ мураккаб вазиятлар юзага келган бўлса;
• фарзандликка олиш билан боғлиқ низолар мавжуд бўлса —
Cиз ёлғиз эмассиз, биз сизга ёрдам берамиз!
Тажрибали адвокатларимиз болаларнинг манфаатларини ҳимоя қилишда сизга бепул, махфий ва профессионал ёрдам кўрсатади.
Биз ҳар доим бола манфаатларини устувор деб биламиз
Ҳозироқ мурожаат қилинг: 71-256-52-53
Telegram: Бепул ваучер