Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Фуқаролар энди суд мажлиси ҳақида ЯИДХП орқали хабардор қилинади

  • 15.04.2026
  • 36 марта ўқилди
Ўзбекистонда энди жисмоний ва юридик шахслар ўзларига тегишли фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар юзасидан суд мажлиси ўтказиладиган сана, вақт ва суд тўғрисида ЯИДХП орқали хабардор қилинади.

Эндиликда Ягона интерактив давлат хизматлари портали фойдаланувчилари хабарнома орқали суд мажлиси тўғрисида хабардор қилинади. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати маълум қилди.

Бу президентининг 2025 йил 21 августдаги «Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида белгиланган вазифа ҳисобланади.

Унга кўра, Олий суднинг ахборот тизимлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали билан интеграция қилинди.

Бунинг натижасида жисмоний ва юридик шахслар ўзларига тегишли фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар юзасидан суд мажлиси ўтказиладиган сана, вақт ва суд тўғрисида олдиндан хабардор бўлади.

«Ушбу хизмат жорий этилиши натижасида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг судга келиб-кетиш билан боғлиқ ортиқча харажатлари ва вақт сарфи қисқартирилади, шунингдек, суд мажлиси иштирокчиларининг суд мажлиси тайинлангани ҳақида бехабар қолиш ҳолатларига барҳам берилади», — дейилади Олий суд хабарида.

Chat