Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Ўзбекистон аҳолиси сони 38,4 миллион кишидан ошди

  • 16.04.2026
  • 39 марта ўқилди

Миллий статистика қўмитаси мамлакатдаги демографик вазият ҳақидаги маълумотларни янгилади.


Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 16 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 38 миллион 416 минг кишидан ошди.

Аёллар сони 19 млн кишини, эркаклар эса 346 минг кишига кўпроқни ташкил этади.

Шу билан бирга, жорий йилнинг январь ойида мамлакатнинг доимий аҳолиси сони 38 миллион 236 минг 704 кишини ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг август ойида мамлакат аҳолиси 38 миллион кишидан ошган эди.

Chat