Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

QR-кодлар орқали тўловларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди

  • 17.04.2026
  • 47 марта ўқилди

Адлия вазирлиги ягона QR-кодлар бўйича идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3817, 15.04.2026 й.).


Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 декабрдаги ПФ–246-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу Фармон билан барча савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги юридик шахслар учун босқичма-босқич ягона QR -код орқали тўловларни қабул қилиш тизими жорий этилиши белгиланган.

Унга кўра, QR-код орқали тўловларни амалга оширишнинг ягона тартиби ҳамда ягона QR-код тизими иштирокчиларининг вазифалари белгиланди.

Ягона QR-код – фойдаланувчиларга исталган банк ёки тўлов ташкилотининг мобил иловаси орқали тўловларни амалга ошириш имконини беради.

Мазкур қоидалар қуйидагиларни назарда тутади:

▫️ QR-кодлар статик ва динамик турларга ажратилади;
▫️ барча тўлов тизимларининг ягона QR-код тизими орқали ўзаро интеграцияси таъминланади;
▫️ QR-код тизими оператори томонидан тўловлар ҳақидаги маълумот ва ҳисоб-китобларлар автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади ва реал вақт режимида QR-код тизими иштирокчиларига етказилади;
▫️ QR-код тизими доирасида мижозларни қўллаб-қувватлаш хизмати ва мурожаатларнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни юклаб олиш имконияти яратилади.

Қоидаларга кўра, ҳар бир фойдаланувчига мобил иловалар орқали QR-кодни сканерлаш, тўлов суммасини тасдиқлаш ва ҳар бир операция бўйича онлайн маълумотнома олиш ва транзакциялар тарихи билан танишиш имконияти тақдим этилади.

Chat