Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Мусиқа ва санъат мактабини тамомлаганлик гувоҳномасини энди ЯИДХП орқали тиклаш мумкин

  • 29.04.2026
  • 34 марта ўқилди

Ушбу хизмат 5 иш куни давомида бепул тақдим этилади.


Эндиликда болалар мусиқа ва санъат мактаблари битирувчилари my.gov.uz портали орқали онлайн тарзда гувоҳноманинг дубликатини олишлари мумкин.

Ушбу хизмат орқали йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган битирув гувоҳномасининг дубликатини давлат органларига бормасдан туриб, масофадан расмийлаштириш мумкин.

Хизмат бепул тақдим этилади. Ариза берувчи натижани 5 иш куни ичида олади.

Битирув гувоҳномаси электрон шаклда тақдим этилади.

Chat