Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

“Мадад” ННТ ва Тошкент давлат юридик университети: ёш юристлар учун янги имкониятлар

  • 05.05.2026
  • 30 марта ўқилди

2026 йил 5 май куни Тошкент давлат юридик университетида талабалар ва битирувчи ёш мутахассислар учун “Карьера куни” меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди. Тадбирнинг асосий мақсади — ёшларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш ва уларни мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида хабардор қилишдан иборат бўлди.


Ярмарка доирасида “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти ҳам фаол иштирок этди. Ташкилот вакиллари талабалар билан очиқ мулоқот ўтказиб, ишга жойлашиш жараёнлари, амалий кўникмалар ва ҳуқуқий соҳадаги фаолият юритиш имкониятлари ҳақида тушунчалар беришди.

Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди, шунингдек, келгусида ҳамкорлик қилиш ва амалиёт ўташ имкониятлари муҳокама қилинди.

Бу каби ташаббуслар ёш кадрларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий ривожланишига ҳисса қўшиш ва меҳнат бозорига муваффақиятли кириб келишида муҳим аҳамият касб этади.

 

Мазкур ярмаркада “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилотининг масъул ходимлари ҳам фаол иштирок этиб, талабалар билан очиқ мулоқот ўтказишди, амалий тавсиялар беришди ҳамда келгусидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди.

Chat