Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Жигар сурункали вирусли касалликларининг ягона электрон реестри ишлаб чиқилади

  • 18.05.2022
  • 1759 марта ўқилди

“Айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–243-сон, 16.05.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 июлдан ҳар йили республика аҳолисини вирусли гепатит “В” ва “С” турларига скрининг текширувлари сони 1 миллион нафаргача, полимераза занжир реакцияси (ПЗР) текширувлари сони 15 минг нафаргача, вирусли гепатит “С” тури билан касалланган беморларни даволаш 10,5 минг нафаргача етказилади.

2022 йил 1 сентябрдан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларга нисбатан жавобгарликни белгилаш билан бирга уларни ўз ҳисобидан гепатитнинг “В” ва “С” турларига скрининг текширувларидан ўтказиш тартиби жорий этилади.

Қарорга кўра, 2022 йил 1 ноябргача жигар сурункали вирусли касалликларининг ягона электрон реестри ишлаб чиқилади.

  • 2022 йил 1 июлдан Вирусология илмий-тадқиқот институтида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги тегишли муассасаларда Қрим-Конго геморрагик иситмаси билан касалланиб тузалганларнинг (донорларнинг) қон плазмаси банки яратилади.
  • 2022 йил 1 июлдан нодавлат тиббиёт ташкилотлари қон ва унинг таркибий қисмлари билан ишлаётган ходимлар гепатит “В” инфекциясига қарши эмланади.
  • 2024 йил 1 январдан нодавлат тиббиёт ташкилотларида қон ва унинг таркибий қисмлари билан ишлаётган ходимларнинг гепатит “В” инфекциясига қарши эмланган бўлиши ҳамда Реестрнинг юритилиши тиббий фаолиятни лицензиялаш талаблари ва шартларидан бири ҳисобланади.
  • 2022 йил 1 июлдан ҳар йили кенг тарқалган вирусли инфекциялар муаммоларининг илмий ечимини таъминлашга қаратилган лойиҳаларга танловлар асосида маблағлар ажратилади.

 Қарорга кўра, 2022–2023 йилларда эпидемиологик кўрсатмага мувофиқ, давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги 119 016 нафар ходимнинг (шундан 2022 йилда 47 605 нафари) гепатит “В” инфекциясига қарши эмланиши назарда тутилган.

Chat