Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида янги тузилмалар ташкил этилади

  • 12.05.2026
  • 21 марта ўқилди

“Соғлиқни сақлаш тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–77-сон, 05.05.2026 й.) қабул қилинди.


Фармонга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида қуйидагилар ташкил этилади:

♦ Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти негизида Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази;

♦ Клиник аудит инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари;

♦ Контент медиамаркази.

Аутсорсинг асосида қуйидагилар фаолияти йўлга қўйилади:

♦ аҳоли мурожаатлари, шикоятлари, таклифлари ва эътирозларини қабул қилиш, уларни тезкор кўриб чиқиш ҳамда тегишли ташкилотларга йўналтиришни таъминлаш мақсадида "Call-марказ";

♦ аҳоли ва тиббиёт ходимлари билан тизимли мулоқотни таъминлаш, тиббий хизматлар сифати, оммабоплиги ва мавжуд муаммолар юзасидан тезкор ахборот олиш ҳамда таҳлил қилиш мақсадида қайта алоқа тизими (Feedback).

2026 йил 1 сентябрдан тиббиёт ассоциацияларига қуйидаги ваколатлар берилади:

▪️ тиббий ёрдам кўрсатишни стандартлаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларни муҳокама қилишда иштирок этиш ва қайта кўриб чиқиш;

▪️ cоғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг таклифига кўра стационар тиббиёт ташкилотларининг тиббий хизмат кўрсатиш сифатини баҳолашда иштирок этиш;

▪️ тиббиёт ходимларининг малакасини баҳолаш, сертификатлаш ҳамда қайта тайёрлаш жараёнларида мустақил профессионал эксперт сифатида иштирок этиш ва бошқалар.

Chat