Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Айрим докторантларга оширилган стипендия тўланади

  • 01.06.2026
  • 63 марта ўқилди

Айрим докторантларга оширилган стипендия тўланади


“Янги авлод илмий кадрларини тайёрлаш ва уларни аттестация қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–98-сон, 26.05.2026 й.) қабул қилинди.
 
Фармонга кўра, 2026 йил 1 сентябрдан Давлат бюджети ҳисобидан таянч докторантура ва докторантура (докторантура)да кадрлар тайёрлашда:
 
➖ докторантурага умумий қабул квотасининг камида 60 фоизи илмий кадрлар тайёрлашнинг устувор йўналишларига оид ихтисосликлар (устувор илмий ихтисосликлар)га ажратилади;
 
➖ дифференциал стипендия тизими жорий этилиб, устувор илмий ихтисосликларга қабул қилинган докторантларга базавий стипендиянинг 1,7 баравари миқдорида оширилган стипендия тўланади;
 
➖ устувор ихтисосликларга қабул қилинганларга тадқиқот ишида зарур асбоб-ускуналар хариди учун ҳар ой базавий стипендиянинг 30 фоизи миқдорида қўшимча маблағ докторант таҳсил олаётган ташкилотга йўналтирилади;
 
➖ таянч докторантура босқичининг 1-ўқув йилида соҳавий махсус фанлар, илмий тадқиқот методологияси ва академик ёзиш, статистика ва маълумотлар таҳлили каби фанлар бўйича ўқув машғулотлари ташкил этилади.
 
✅ Илмий раҳбарга докторантнинг ихтисослигига мос фан тармоғида илмий тадқиқот тажрибасига эга бўлиш талаби жорий этилади.
 
⛔️ Олий таълимдан кейинги таълимга қабул қилишда тегишли фан йўналишларида миллий сертификатга эга талабгорни мутахассислик фани бўйича имтиҳондан озод этиб, унга максимал балл бериш тартиби бекор қилинади.

“Лойиҳа доирасида илмий даража” дастури йўлга қўйилади


 Фармонга кўра, 2027 йил учун қабулдан бошлаб илмий раҳбарлик (маслаҳатчилик) учун ойлик тўлов ўрнига таянч докторантурага қабул қилинган стажёр-тадқиқотчи ва ўз вақтида ҳимоя қилган докторант учун 1 марталик рағбатлантирувчи тўлов тўланади. Бунда:
 
► Хирш индекси бўйича кўрсаткичи 5 дан кам бўлган илмий раҳбарга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 40 бараваригача;
 
► Хирш индекси бўйича кўрсаткичи 5 дан юқори бўлган илмий раҳбарга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 80 бараваригача миқдорида тўланади.
 
Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида олишни назарда тутувчи “Лойиҳа доирасида илмий даража” дастури (Дастур) йўлга қўйилади.
 
Дастур доирасида:
 
▪️ Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан устувор илмий ихтисосликлар бўйича муддати 3 йилдан кўп бўлмаган тадқиқот лойиҳалари учун ҳар йили 1 марта танлов эълон қилинади;
 
▪️ тадқиқот лойиҳасида иштирок этувчи докторант лойиҳа раҳбари томонидан танлов асосида қабул қилинади ҳамда лойиҳа раҳбари бир вақтнинг ўзида докторантнинг илмий раҳбари ҳисобланади;
 
▪️ докторант тадқиқот лойиҳаси бажарилаётган ташкилотнинг изланувчиси ҳисобланади ва унга таянч докторантура учун белгиланган миқдорда стипендия тўланади.


Илмий даражалар беришда чет тили фанидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади


⛔️ Фармонга кўра, илмий даражалар беришда 2027 йил 1 январдан қуйидаги тартиблар бекор қилинади:
 
► чет тили фанидан малакавий имтиҳон топшириш, мустақил изланувчилар бундан мустасно;
 
► Олий аттестация комиссияси томонидан диссертация мавзуларини рўйхатдан ўтказиш ва диссертация ҳимояси тўғрисида эълон бериш;
 
► диссертацияни етакчи ташкилотда муҳокамадан ўтказиш;
 
► ижтимоий-гуманитар фанлар соҳалари бўйича фан доктори (DSc) илмий даражаси учун тайёрланган диссертация натижалари юзасидан монография эълон қилиш;
 
► диссертация авторефератини чоп этиш;
 
► диссертация илмий натижаси амалиётга жорий этилганлиги тўғрисида хулоса олиш;
 
► Олий аттестация комиссиясининг фан тармоқлари бўйича эксперт кенгаши томонидан диссертацияни илмий экспертизадан ўтказиш;
 
► ҳимоя қилинган диссертация бўйича илмий кенгаш қарорини Олий аттестация комиссияси томонидан тасдиқлаш;
 
► таълим ва илмий-тадқиқот фаолияти учун жалб қилинган чет эллик фуқаронинг хорижда олган илмий даражаси тўғрисидаги ҳужжатларини нострификация қилиш.
 
2027 йил 1 январдан илмий даража берувчи илмий кенгашлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича рейтинг тизими жорий этилади.

Chat