Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Суд аппарати ходимлари орасида коррупциянинг олдини олиш учун масъул бўлган Комплаенс назорат хизмати ташкил этилади

  • 09.06.2026
  • 61 марта ўқилди

“Судларда комплаенс назорат тизими самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–106-сон, 08.06.2026 й.) қабул қилинди.


Фармонга кўра, суд аппарати ходимлари орасида коррупциянинг олдини олиш, шу жумладан, манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини аниқлаш ва тартибга солиш учун масъул бўлган Комплаенс назорат хизмати ташкил этилади.

Суд аппарати ходимлари касб масъулиятини янада чуқур ҳис этишлари мақсадида мансаб даражасига эга бўлган суд аппарати ходимлари учун ихтисослашган хизмат кийимини жорий этилади.

✅ Суд тизимида коррупциянинг олдини олиш:
 
► судьялар корпусига нисбатан – Судьялар олий кенгашининг Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекцияси томонидан;
 
► суд аппарати, шу жумладан, Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ходимларига нисбатан – Олий суднинг Комплаенс назорат хизмати томонидан амалга оширилади.
 
Комплаенс назорат хизмати раҳбари Олий суд раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий таъминот ва ижтимоий ҳимоя шартлари бўйича Олий суд департамент бошлиғига тенглаштирилади.
 
Комплаенс назорат хизмати лавозимларига ҳалол, пок ва бенуқсон обрў-эътиборга эга бўлган олий юридик маълумотли, шунингдек, қоида тариқасида, суд-ҳуқуқ соҳасида камида 5 йиллик иш стажига эга номзодлар тайинланади.

Chat