Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди

  • 23.06.2026
  • 80 марта ўқилди

Қонун (ЎРҚ–1155-сон, 22.06.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.


Жиноят кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, коррупцияга оид жиноятлар қуйидагилар этиб белгиланди:

1️⃣ Жиноят кодекси 167-моддаси 3-қисми «д» бандида, 168-моддаси 4-қисми «г» бандида, 192-9, 192-10-моддаларида, 192-11-моддаси 2-қисми «в» бандида, 205-моддаси 2-қисми «в» бандида, 206-моддаси 2-қисми «в» бандида, 208-моддаси 2-қисмида, 209-моддаси 2-қисми «в» бандида, 210, 211, 212, 213, 214, 214-1, 214-2-моддаларида ва 301-моддаси 2-қисми «б» бандида назарда тутилган жиноятлар;

2️⃣ Кодекснинг 243-моддасида назарда тутилган жиноят, агар мазкур жиноят коррупцияга оид жиноятларни содир этиш натижасида олинган даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ ҳолда содир этилган бўлса.

⛔️ Шунингдек, жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлик, фирибгарлик учун ҳукм қилинган ва содир этган жинояти туфайли етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопламаган шахсга қўлланилмаслиги белгиланди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра:

давлат хариди предметининг бошланғич нархи ва унинг ўртача бозор нархи ўртасида йўл қўйиладиган тафовутнинг энг кўп миқдорига нисбатан белгиланган талабни бузиш, бундан талон-торож қилиш ҳоллари мустасно,

➖ мансабдор шахсларга БҲМнинг 30 бараваригача жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий кенгашлар ташкил этилади.

☑️ Давлат органлари ва ташкилотларида комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ташкил этилади.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Chat