Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Кўнгилли ҳуқуқшунос фахрийлар – аҳолига бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда муҳим куч

  • 26.06.2026
  • 13 марта ўқилди

Бугун Мадад нодавлат нотижорат ташкилотида «Pro Bono» лойиҳаси доирасида фаолият юритувчи адлия фахрийлари билан учрашув ташкил этилди.


Тадбирда Мадад ННТ ижрочи директори иштирокчиларни ташкилот фаолияти билан таништириб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 741-сон қарори асосида Мадад ННТ зиммасига юклатилган вазифалар, аҳолига кўрсатилаётган бепул ҳуқуқий хизматлар, ҳуқуқий тарғибот ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берди.

 

Шунингдек, «Pro Bono» лойиҳасининг аҳамияти, фуқароларга бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тизимини янада ривожлантиришда адлия фахрийларининг бой касбий тажрибаси ва фаол иштироки муҳим ўрин тутаётгани алоҳида таъкидланди.
Учрашув давомида адлия фахрийлари ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини билдириб, аҳолига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш сифатини янада ошириш, ҳуқуқий тарғибот ишларини кучайтириш ҳамда ёш ҳуқуқшуносларни қўллаб-қувватлаш бўйича қатор амалий фикрларини ўртоқлашдилар.

 

Тадбир самимий ва очиқ мулоқот руҳида ўтиб, иштирокчилар ўртасида тажриба алмашиш, келгусидаги ҳамкорлик йўналишларини белгилаш ҳамда «Pro Bono» ҳаракатини янада кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.
Меҳмонлар Мадад ННТ томонидан амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо бериб, келгусида ҳам аҳолига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш йўлида фаол ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирдилар.

 

Мадад ННТ – аҳолига ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда давлат ва жамоатчилик ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ҳамда адлия фахрийларининг бой тажрибасидан самарали фойдаланиш йўлида изчил фаолият олиб бормоқда.

Chat