Адлия вазирлиги Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3380-3, 29.06.2026 й.).
Мазкур идоравий ҳужжат билан Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга қуйидаги асосий ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда
♦ хизматлар провайдерлари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатларда доимий яшаётган, бўлиб турган ёки рўйхатга олинган шахслар томонидан бошқарилиши мумкин эмас;
♦ Хизматлар провайдерлари лицензияловчи орган билан қуйидагиларни келишишлари лозим:
➖ ўз устав капиталидаги улушларни жисмоний ва юридик шахсларга, шу жумладан норезидентларга реализация қилиш;
➖ ўзининг раҳбарияти (раҳбар, унинг ўринбосарлари), жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларининг тарқалишини молиялаштиришга қарши курашиш бўйича таркибий бўлинма раҳбарини алмаштириш;
♦ лицензияловчи орган аризани қабул қилган кундан бошлаб ўн иш куни ичида келишиш ёки келишишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади;
♦ келишиш бўйича аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун йиғим ундирилмайди.