Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

"Мадад" ННТ ва Осиё тараққиёт банкининг минтақавий лойиҳаси ўртасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

  • 03.07.2026
  • 63 марта ўқилди

Бугун "Мадад" нодавлат нотижорат ташкилоти Ижрочи директори e.Gen Consultants Ltd. компаниясининг Осиё тараққиёт банки (ОТБ) молиялаштираётган "Гендер зўравонлигининг олдини олиш ва ижтимоий ҳимоя" минтақавий лойиҳаси офиси масъул ходимлари билан учрашув ўтказди.


Бугун "Мадад" нодавлат нотижорат ташкилоти Ижрочи директори e.Gen Consultants Ltd. компаниясининг Осиё тараққиёт банки (ОТБ) молиялаштираётган "Гендер зўравонлигининг олдини олиш ва ижтимоий ҳимоя" минтақавий лойиҳаси офиси масъул ходимлари билан учрашув ўтказди.

 

Учрашувда меҳмонларга "Мадад" ННТнинг аҳолига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, ҳуқуқий саводхонликни ошириш ҳамда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги фаолияти ҳақида батафсил маълумот тақдим этилди.

 

Музокаралар давомида зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қатор устувор йўналишлар муҳокама қилинди. Хусусан, миллий даражада "йўл хариталари" ва амалий қўлланмаларни ишлаб чиқиш, давлат органлари ўртасидаги идоралараро мувофиқлаштириш механизмларини кучайтириш ҳамда хотин-қизларнинг иқтисодий мустақиллигини таъминлашга хизмат қиладиган дастурларни биргаликда амалга ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

 

Учрашув якунида томонлар мазкур йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш, халқаро тажрибаларни жорий этиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ўзаро келишувга эришдилар.

 

"Зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва халқаро ҳамкорлар ўртасидаги самарали ҳамкорликни талаб этади. Бу борада 'Мадад' ННТ халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёр."

Chat