Унга кўра:
♦ тиббий жиҳозларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 738-сон қарорига асосан тақдим этиладиган ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ягона талаблар белгиланди;
♦ ҳужжатлар электрон ахборот тизими орқали тақдим этилаётганда умумий тартибда, тан олиш орқали ёки рўйхатга олиш маълумотларига ўзгартириш киритиш ва гувоҳнома муддатини узайтириш ҳолатларида эканлиги белгиланади;
♦ тиббий жиҳозларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнини халқаро талаблар (IMDRF va GHWP) билан уйғунлаштириш назарда тутилди.
♦ тиббий жиҳознинг маркировкаси матнида қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим:
➖ тиббий жиҳознинг номи, агар мавжуд бўлса товар белгиси, тиббий жиҳоз тўплам шаклида тақдим этилганда, ушбу тўпламга киритилган маҳсулотлар рўйхати;
➖ ишлаб чиқарувчининг номи ва унинг юридик манзили, агар мавжуд бўлса товар белгиси ва ишлаб чиқарувчи давлат;
➖ ишлаб чиқарилган сана, яроқлилик муддати, сақлаш шароитларига қўйиладиган талаблар, тиббий жиҳознинг партия/церия рақами;
➖ стерил тиббий жиҳозда огоҳлантирувчи ёзув "STERIL", стерилизация усулига кўрсатма, мувофиқлик белгиси;
➖ тиббий жиҳоз бир маротаба фойдаланиш учун мўлжалланган бўлса, бу тўғрисида маълумот;
➖ тиббий жиҳозни қўллашга доир чекловлар.