Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Донни қабул қилиш ва омборлардан чиқариш бўйича d-xarid.uz ахборот тизими ишга туширилади

  • 31.05.2022
  • 498 марта ўқилди

“Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–262-сон, 28.05.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2022 йил ҳосилидан суғориладиган майдонларнинг ҳар гектаридан ўртача 2,5 тоннадан жами 2 550 минг тонна буғдойнинг:

  • 1 783,5 минг тоннаси товар буғдой давлат ресурси сифатида ҳамда 266,5 минг тоннаси уруғлик учун Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан харид қилинади;
  • 500 минг тоннаси фермер хўжаликлари ҳамда бошқа ғалла етиштирувчилар томонидан кейинчалик биржа савдоларида сотиш учун Жамғарманинг тижорат вакилида вақтинчалик сақлашга қабул қилинади.

2022 йил ҳосили учун буғдой етиштирувчилардан тижорат вакилида вақтинчалик сақлаш учун қабул қилинган товар буғдой 2022 йилнинг июль-август ойларида биржа савдолари орқали сотилади.

Жамғарма маблағлари ҳисобидан харид қилинган ва буғдой етиштирувчилардан вақтинчалик сақлаш учун қабул қилинган:

  • 3 ва ундан юқори синфлардаги буғдой – биржадан харид қилинган буғдойнинг 75 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги унни биржа савдолари орқали сотиш мажбуриятини олган, ун ишлаб чиқариш қувватларига эга тадбиркорларга;
  • 4- ва 5-синфлардаги буғдой – барча тадбиркорларга Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган график асосида биржа савдолари орқали ҳеч қандай чекловларсиз сотилади.

Олис, бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларга ун ва ун маҳсулотларини етказиб бериш бўйича транспорт харажатларининг 50 фоизигача қисми қоплаб берилади.

Қарорга кўра, донни қабул қилиш ва омборлардан чиқариш жараёни тезкор ва шаффоф амалга оширилишини таъминлаш мақсадида d-xarid.uz ахборот тизими ишга туширилади.

Chat