Ушбу Маъмурий регламент (Регламент) вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш ( эмансипация) бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
✅ Регламентга кўра, ариза берувчи қуйидагилардан бири орқали давлат хизматидан фойдаланиши мумкин:
► Давлат хизматлари марказига бевосита бориб;
► “Инсон” марказлари (ваколатли орган) ёки ижтимоий ходим орқали;
► ЯИДХП (my.gov.uz) орқали.
Ваколатли орган ариза берувчини қуйидаги шартлар мавжуд бўлганда, тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш тўғрисидаги қарорни расмийлаштиради:
♦ ариза берувчи психологик жиҳатдан етук бўлганда ва ўз хатти-ҳаракатларининг оқибатини англаганда;
♦ тадбиркорлик ёки меҳнат фаолияти билан камида 3 ойдан буён узлуксиз шуғулланиб келаётганда;
♦ ариза берувчининг ўқув фанларини ўзлаштириши ва давомати бўйича ижобий маълумот мавжуд бўлганда.
Ариза берувчини тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, ушбу маълумотлар автоматик равишда Эмансипация қилинган шахслар реестрига киритилади.