Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Адлия вазирлиги ташаббуси билан шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг рақамли шаклидан фойдаланиш амалиёти кенгайтирилмоқда

  • 16.07.2026
  • 18 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-161-сон Фармони билан Адлия вазирлигига идоравий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва давлат рўйхатидан ўтказишда уларни қайта ишлаш (таҳрирлаш) орқали давлат рўйхатидан ўтказиш ваколати берилган.


Мазкур Фармон ижроси юзасидан Адлия вазирлиги ташаббуси билан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш жараёнида идоравий ҳужжатларга фуқароларнинг кундалик ҳаётида аниқланадиган муаммоларни бартараф этиш ва уларга енгиллик яратиш бўйича таклифлар киритиб борилмоқда.

Хусусан, қуйидаги идоравий ҳужжатларга фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни my.gov.uz ва “Ижтимоий карта” мобил иловасида орқали электрон шаклда тақдим этиш имкониятини назарда тутувчи нормалар киритилди:

► Овчилик гувоҳномасини олиш учун талабгорларни ўқув курсларида ўқитиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3887, 2026 йил 3 июль);

Хизмат қуроли ва унинг ўқ дориларини сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахсларнинг қўриқлаш (ҳарбийлаштирилган, қоровуллик) бўлинмалари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3896, 2026 йил 10 июль);

“Янги Ўзбекистон” университетида давлат олий таълим ташкилотлари ректори (директори) лавозимига номзодларни тайёрлаш бўйича “Ректорлар мактаби” дастури доирасида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3897, 2026 йил 13 июль);

► Суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари (рўйхат рақами 3898, 2026 йил 13 июль).

Эндиликда фуқаролар овчилик гувоҳномасини олиш, хизмат қуроли билан ишлаш ҳуқуқига эга ходимларни ўқитиш ва “Ректорлар мактаби” дастури бўйича тест синовларида иштирок этиш ҳамда суғурта хизматларидан фойдаланишда шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси билан бир қаторда унинг my.gov.uz ёки “Ижтимоий карта” мобил иловасидаги электрон шаклидан ҳам фойдаланишлари мумкин.

Chat