Қарорга кўра, Маданият вазирлиги ҳузуридаги “Халқаро фестиваллар дирекцияси” давлат муассасаси негизида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (Жамғарма) ҳузурида “Маданий лойиҳалар миллий оператори” давлат муассасаси (Миллий оператор) ташкил этилади.
✅ Миллий операторга халқаро ва республика миқёсидаги маданий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш доирасида қуйидаги имтиёз ва преференциялар берилади:
► жамоат тартибини таъминлаш, тез тиббий ёрдам ва йўл-патруль хизматларидан бепул фойдаланиш;
► Миллий оператор томонидан ўтказиладиган маданий тадбирлар доирасида Ўзбекистонга олиб кириладиган ускуналар, саҳна ва техник воситалар, реквизитлар, мусиқа асбоблари, LED-экранлар, дронлар ҳамда бошқа моддий қийматликларни 2030 йил 1 январгача божхона божидан озод этиш.
Шунингдек, “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалини келгуси йилдан бошлаб ҳар 2 йилда 1 маротаба ўтказилади.
Миллий оператор Фестивалга ташкилий-техник жиҳатдан тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича ижрочи оператор этиб белгиланди.