Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Фан олимпиадалари ғолибларига "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” йўлланмаси берилади

  • 28.07.2026
  • 35 марта ўқилди

Ҳукумат қарори (406-сон, 24.07.2026 й.) билан “Таълим ва спорт йўналишлари бўйича ўтказиладиган фан олимпиадаси ва спорт мусобақаси ғолибларини “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” йўлланмасини тақдим этиш орқали рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.


Ушбу Низом республика ва вилоят даражасида таълим ва спорт йўналишлари бўйича фан олимпиадаси ва спорт мусобақаси ғолибларини “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” йўлланмасини тақдим этиш орқали рағбатлантириш тартибини белгилайди.

Низомга кўра, таълим ва спорт йўналишлари бўйича ўтказиладиган фан олимпиадаси ва спорт мусобақаси ғолибларига қуйидаги йўлланмалар тақдим этилади:

➡️ республика даражасида – республика босқичида ғолиб бўлган ўқувчи-ёшларга Ўзбекистон ҳудудидаги туристик объектларга 3 кунлик саёҳат;

➡️ вилоят даражасида – ҳудудий босқичда ғолиб бўлган ўқувчи-ёшларга бошқа вилоят ҳудудидаги туристик объектларга 2 кунлик саёҳат.

Ташкилотчи томонидан саёҳат тадбирлари ташкил этилишидан 10 кун олдин йўлланмага эга бўлган шахслар тадбир ташкил этиладиган кун ва жой тўғрисида хабардор қилинади.

Ташкилотчилар томонидан ҳар йили саёҳат харажатларига қуйидагилар билан боғлиқ харажатлар киритилади:

✅ транспорт хизмати;
✅ яшаш ва овқатлантириш;
✅ экскурсиялар (гид хизмати ва туризм объектларига кириш чиптаси);
✅ саёҳат суғуртаси.

Chat