Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Мустақиллик кунида ўзбекистонликлар неча кун дам олиши маълум бўлди

  • 14.08.2026
  • 27 марта ўқилди

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Мустақиллик байрами муносабати билан дам олиш кунлари жадвалини эълон қилди.


Жорий йилда Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан фуқаролар бир неча қўшимча дам олиш кунларига эга бўладилар. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, мамлакат аҳолиси кетма-кет тўрт кун дам олади:

- 29 август, шанба - дам олиш куни (беш кунлик иш ҳафтасида);
- 30 август, якшанба - дам олиш куни;
- 31 август, душанба - қўшимча дам олиш куни;
- 1 сентябрь, сешанба — Мустақиллик куни.

2 сентябрь - иш куни.

Chat