Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 25 июндаги фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ташкилотимиз ходимлари — ижрочи директоримиз Ш.Саидов ҳамда икки нафар бўлим бошлиғи А.Эзозхонов ва О.Равшановлар «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирландилар.
Ушбу юксак эътироф жамоамизнинг фидокорона меҳнати ва мамлакатимиз тараққиётига қўшаётган ҳиссасининг муносиб баҳоси бўлди.
Тақдирланган ходимларимизни ушбу шарафли мукофот билан самимий муборакбод этамиз!
Келгусидаги фаолиятларида янада улкан муваффақиятлар тилаймиз!