Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Ўзбекистонда бизнес учун газ ва электр энергияси бўйича олдиндан тўлов расман 15 фоизгача камайтирилади

  • 04.09.2026
  • 30 марта ўқилди

Ўзгаришлар барча тадбиркорларга ҳам тааллуқли бўлмайди.

1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистонда сўнгги икки ой давомида тўлов интизомига риоя қилган корхоналар учун электр энергияси ва табиий газ бўйича олдиндан тўлов миқдори камайтирилади. Бу Президент фармонида назарда тутилган.

Ўзгаришлар электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимига (АСКУЭ) ҳамда табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимига (АСКУГ) уланган, масофадан ўчириш (ёқиш) функциясига эга ҳисобга олиш ускуналари ўрнатилган тадбиркорлик субъектларига тааллуқли бўлади.

Улар учун электр энергияси ва табиий газнинг ойлик истеъмоли бўйича олдиндан тўлов миқдори 15 фоиз этиб белгиланади.

Шунингдек, шу санадан бошлаб электр энергияси ва газ истеъмоли тўғрисида ҳудудий электр ва газ таъминоти ташкилотларига ёзма ҳисобот тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади.

Бундан ташқари, истеъмолчиларга электр ва газ таъминоти хизматларини кўрсатиш бўйича шартномаларни қоғоз шаклида расмийлаштириш тартиби ҳам бекор қилинади. Эндиликда ушбу шартномалар электрон шаклда тузилади.

Chat