Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Президент Администрациясида айрим вазифалар қайта тақсимланди

  • 07.09.2026
  • 31 марта ўқилди

Президент Администрацияси тузилмасини мақбуллаштириш доирасида кадрлар бўйича маслаҳатчи лавозими ва унинг бўлинмаси тугатилди. Айрим вазифалар Комplayens хизмати ҳамда бошқа таркибий бўлинмага ўтказилди.


Президент фармони билан Пўлат Бобожонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Шу билан бирга, Президент Администрацияси фаолиятини мақбуллаштириш доирасида Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозими ва мазкур йўналишдаги алоҳида бўлинма тугатилди. Уларнинг айрим вазифалари бошқа тузилмалар ўртасида қайта тақсимланди.

Давлат мукофотлари ва геральдика соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш Комplayens хизматининг қўшимча фаолият йўналиши этиб белгиланди.

Шунингдек, мазкур хизматга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан яқин ҳамкорлик қилиш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаси ҳам юклатилди.

Маҳалла институти фаолияти самарадорлигини янада ошириш эса Президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмасининг қўшимча фаолият йўналиши сифатида белгиланди.

Ўзгаришлар натижасида Президент Администрациясидаги бир қатор вазифалар сақлаб қолинган ҳолда, уларни бажариш масъулияти бошқа таркибий тузилмалар ўртасида тақсимланди.

Маълумот учун, Пўлат Бобожонов Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида 2025 йил март ойидан буён ишлаб келаётган эди. Бунга қадар у 2017 йилдан Ички ишлар вазири лавозимида фаолият юритган.

Chat