Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Юридик университет талабалари “Мадад” ННТда амалиёт ўтамоқда

  • 14.09.2026
  • 34 марта ўқилди

Юридик университетнинг турли босқичларда таҳсил олаётган талабалари “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилотида малакавий амалиёт ўташни бошлади.


Амалиёт давомида талабалар ташкилот фаолияти, аҳолига бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатиш тизими ҳамда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш жараёнлари билан яқиндан танишадилар.

Талабаларнинг қизиқиши ва тайёргарлик йўналишидан келиб чиқиб, улар:

 

 

► шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроларига;
1008 ва 1148 ишонч телефонлари орқали ҳуқуқий маслаҳат бериш йўналишларига;
► “Мадад” ННТ марказий аппаратининг тегишли бўлимларига бириктирилади.

Амалиётнинг асосий мақсади — талабаларнинг олий таълим муассасасида олган назарий билимларини бевосита амалий жараёнлар билан боғлаш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ва ҳуқуқий маслаҳат бериш кўникмаларини янада ривожлантиришдан иборат.

Амалиёт жараёнида талабалар тажрибали ҳуқуқшунослар фаолиятини кузатиш, ҳуқуқий масалаларни таҳлил қилиш, мурожаатлар билан ишлаш тартиби ва аҳолига ҳуқуқий ахборот етказиш механизмлари билан танишиш имкониятига эга бўлади.

“Мадад” ННТ ёш ҳуқуқшуносларнинг касбий билим ва амалий кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган бундай ҳамкорликни изчил давом эттиради.

Chat