Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Amazon, eBay каби хорижий маркетплейслар учун Ўзбекистонда янги талаблар жорий этилади

  • 15.09.2026
  • 73 марта ўқилди

2026 йил 12 декабрдан Ўзбекистонда жисмоний шахсларга товар сотувчи хорижий электрон савдо платформалари учун янги солиқ қоидалари кучга киради.

Хорижий маркетплейс Ўзбекистонда биринчи савдони амалга оширганидан кейин 30 кун ичида солиқ органларида рўйхатдан ўтиши керак бўлади.

Улар сотилган товарлар бўйича 12 фоиз ҚҚС ҳисоблайди ва ҳар чоракда солиқ ҳисоботини тақдим этади. Солиқ ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тўланади.

Агар хорижий компания Ўзбекистонда рўйхатдан ўтмасдан ишлаётгани аниқланса ва тегишли огоҳлантиришдан кейин ҳам 30 кун ичида рўйхатдан ўтмаса, унинг мамлакатдаги фаолияти чекланиши мумкин.

Янги тартиб ЎРҚ–1173-сон Қонун билан белгиланган.

Chat