Тошкент шаҳри Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази мутахассислари Махтумқули кўчасида транспорт оқими, светофор цикллари ва чорраҳалар орасидаги ҳаракат вақтини таҳлил қилиб, 11 та светофорни «яшил тўлқин» тамойили асосида мувофиқлаштирди.
Ушбу йўналишда бир суткада ўртача 90 мингга яқин автомобиль ҳаракатланади. Тизимда ҳисобий ҳаракат тезлиги 55 км/соат этиб белгиланган. Шу тезликка яқин ҳаракат қилинганда автомобиль кейинги чорраҳаларда яшил сигналга мос келиши кўзда тутилган.
Соат 00:00 дан 13:00 гача «яшил тўлқин» шаҳар маркази томон, 13:00 дан 00:00 гача эса тескари — Тошкент вилояти йўналишида ишлайди.
Оптималлаштириш натижасида йўналишнинг ўтказувчанлик қобилияти 12 фоизга ошган, маршрут бўйича ўртача ҳаракат вақти 10 фоизга қисқарган.