Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Кичик тадбиркорларга молиявий ёрдамлар кўрсатилади

  • 14.06.2022
  • 183 марта ўқилди

“Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–150-сон, 09.06.2022 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2022 йил 1 июлдан Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан кичик тадбиркорлaр лойиҳаларига банкларнинг 5 млрд сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун 3 йил муддатгача компенсация тақдим этилади.

Жамғарма томонидан тижорат банклари кредитларига кафиллик:

  • кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига ажратиладиган кредитларнинг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам киради), бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда;
  • 2025 йил 1 январгача олис ва бориш қийин бўлган, шунингдек, меҳнат ресурслари ортиқча ҳудудлардаги кооперация асосида кичик бизнесни
  • ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш учун маҳаллаларга бириктирилган етакчи кичик тадбиркорлик субъектларига, бундан ташқари, касаначиликни ривожлантириш бўйича лойиҳаларга ажратиладиган кредитларнинг 75 фоизигача (75 фоизи ҳам киради), бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда тақдим этилади.

Жамғарма томонидан кичик тадбиркорлик субъектларига компенсация ва кафиллик банкларнинг фақат миллий валютадаги кредит ва лизинглари учун берилади.

Молиявий ёрдамлар битта тадбиркорнинг фақат битта лойиҳасига татбиқ этилади ҳамда тадбиркор шартнома амал қилган кредит бўйича қарздорлик тўлиқ қайтарилганда, молиявий ёрдам олиш учун Жамғармага такроран мурожаат қилишга ҳақли бўлади.

Chat