Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Ота-оналар фарзандининг мактабдаги баҳоларини my.gov.uz орқали кўриши мумкин

  • 21.09.2026
  • 59 марта ўқилди

my.gov.uz порталида ота-оналарга фарзандининг мактабдаги ўзлаштириш кўрсаткичларини масофадан кузатиш имконини берувчи янги хизмат ишга туширилди. Порталда фанлар бўйича баҳолар, ўртача кўрсаткичлар ва мактаб ҳақидаги маълумотларни кўриш мумкин.


Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали ота-оналар энди фарзандининг мактабдаги ўқиш натижаларини онлайн кузатиши мумкин.

Янги имконият орқали ҳар бир фан бўйича жорий баҳолар ва ўртача кўрсаткичлар, шунингдек, синфдаги баҳолар статистикаси билан танишиш мумкин.

Бундан ташқари, фарзанд таҳсил олаётган таълим муассасаси ҳақидаги маълумотлар ҳам кўрсатилади. Жумладан, мактаб номи ва манзили, ўқувчилар ва ўқитувчилар сони ҳамда бошқа маълумотлар билан танишиш имконияти мавжуд.

Хизматдан фойдаланиш учун my.gov.uz’даги шахсий кабинетга кириб, “Оилам” бўлимида фарзанд маълумотлари ёнидаги “Мактаб ҳақида маълумот” тугмасини танлаш керак.

Келгусида портал орқали ўқувчининг дарсларга давоматини ҳам реал вақт режимида кузатиш имкониятини жорий этиш режалаштирилган.

Chat