Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

ОТМларда контракт тўлаш муддати 15 октябргача узайтирилди

  • 21.09.2026
  • 35 марта ўқилди

2026/2027 ўқув йили учун олий таълим ташкилотларида контракт тўловларини амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштириш муддати 15 октябргача, шу кунни ҳам қўшган ҳолда узайтирилди.


Янги муддат бакалавриат ва магистратурага ўқишга тавсия этилган абитуриентлар, шунингдек, ўқиши кўчирилган, кўчириш орқали тикланган ёки ўқишга қайта тикланган талабаларга тааллуқли.

15 октябрга қадар базавий тўлов-контракт бўйича йиллик сумманинг камида 25 фоизи тўланиши керак.

Табақалаштирилган тўлов-контракт бўйича эса белгиланган сумманинг камида 50 фоизи шу муддатга қадар тўланиши лозим.

Мазкур муддат контракт тўловини амалга ошириш билан бирга, талабани ОТМ талабалари сафига қабул қилишни расмийлаштириш жараёнига ҳам тааллуқли.

Қисқача

Охирги муддат — 15 октябрь.
Базавий контракт — камида 25%.
Табақалаштирилган контракт — камида 50%.

Chat