Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Тренерларни тайёрлаш бўйича беш кунлик ўқув курсининг учинчи куни бошланди

  • 11.11.2026
  • 24 марта ўқилди

«Мадад» ННТ ва Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги (SDC) ҳамкорлигида «Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқий ва институционал салоҳиятини мустаҳкамлаш» грант лойиҳаси доирасида тренерларни тайёрлашга қаратилган беш кунлик ўқув курслари давом этмоқда.


Ўқув курсининг учинчи кунида ЎзННТМА Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари Н. Камалова томонидан «Халқаро грантлар, донорлар ва молиялаштириш имкониятлари билан ишлаш. Грант лойиҳаларини ишлаб чиқиш, донорларга ариза топшириш ва ҳисобот бериш» мавзусида ўқув машғулотлари олиб борилмоқда.

Машғулотлар давомида халқаро донорлар ва уларнинг молиялаштириш дастурларини ўрганиш, грант имкониятларини аниқлаш, донорлар талабларига мувофиқ лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш, грант аризаларини тайёрлаш ва тақдим этиш тартиби каби масалалар ёритилмоқда. Шунингдек, грант маблағларидан мақсадли фойдаланиш, лойиҳалар ижроси юзасидан ҳисоботларни тайёрлаш ва донорлар олдидаги ҳисобдорлик талабларига риоя этиш бўйича билим ва амалий кўникмалар шакллантирилмоқда.

Ўқув машғулотлари назарий маълумотлар, амалий мисоллар ва ўзаро фикр алмашинуви асосида ташкил этилмоқда. Бу иштирокчиларга халқаро грант дастурлари билан ишлаш жараёнини чуқурроқ англаш, лойиҳа таклифларини сифатли тайёрлаш ва молиялаштириш имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича зарур кўникмаларни эгаллаш имконини бермоқда.

Chat