Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

ННТлар фаолиятида ахборот хавфсизлиги ва ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

  • 11.11.2026
  • 13 марта ўқилди

ННТлар фаолиятида ахборот хавфсизлиги ва ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди


Ўқув курсининг учинчи кунида Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бош маслаҳатчиси А. Хикматов томонидан ННТлар фаолиятида рақамли технологиялардан фойдаланиш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш мавзуларида машғулотлар ўтказилди.

Машғулотларда шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш, ахборот хавфсизлиги ва рақамли муҳитдаги ҳуқуқий масъулият масалалари ёритилди. ННТлар фаолиятида рақамли технологиялар ҳамда e-ngo.uz электрон тизимидан фойдаланиш бўйича тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, давлат органлари, маҳаллий ҳокимликлар, бизнес ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари кўриб чиқилди. ННТлар томонидан ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлар ҳақида хабардор қилишнинг ҳуқуқий асосларига алоҳида тўхталинди.

Ўқув курси «Мадад» ННТ ва Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги (SDC) ҳамкорлигида «Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқий ва институционал салоҳиятини мустаҳкамлаш» грант лойиҳаси доирасида давом этмоқда.

 

 

Chat