Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Педагогика йўналишида 10 та ОТМ ташкил этилади

  • 27.06.2022
  • 524 марта ўқилди

“Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–289-сон, 21.06.2022 й.) қабул қилинди.

Қарор билан тегишли ОТМ ҳамда уларнинг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида қуйидагилар ташкил этилади:

  • Урганч давлат педагогика институти;
  • Наманган давлат педагогика институти;
  • Гулистон давлат педагогика институти;
  • Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти;
  • Андижон давлат педагогика институти;
  • Бухоро давлат педагогика институти;
  • Термиз давлат педагогика институти;
  • Шаҳрисабз давлат педагогика институти;
  • Чирчиқ давлат педагогика университети;
  • Жиззах давлат педагогика университети.

2022/2023 ўқув йилидан:

  • мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълимда фойдаланиладиган дарсликлар ҳамда методик қўлланмаларни педагог кадрлар тайёрловчи ОТМга уларнинг талабномасига мувофиқ пуллик асосда тақдим этиш тартиби жорий қилинади;
  • педагог кадрлар тайёрловчи ОТМ кундузги таълим шаклида ўқиётган 2–4-босқич талабалари учун ҳафталик ўқув машғулотлари “4+2” тартибида (дарсларнинг 4 куни ОТМда, 2 куни мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида амалиёт ўташ тартибида) олиб борилади.

Ҳар йили педагог кадрлар тайёрловчи ОТМ ихтисослик кафедраларининг камида 5 фоиз профессор-ўқитувчиларини хорижга танлов асосида малака ошириш ва стажировкага юбориш чоралари кўрилади.

Chat