Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз бериш муддатлари белгиланди

  • 15.07.2022
  • 392 марта ўқилди

“Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–783-сон, 12.07.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

Киритилган қўшимчалар билан махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз бериш муддатлари белгиланди. Унга кўра, имтиёз муддати инвестиция ҳажмига қараб:

  • 3 млн АҚШ долларидан – 5 млн АҚШ долларигача инвестиция учун – 3 йил;
  • 5 млн АҚШ долларидан – 15 млн АҚШ долларигача инвестиция учун – 5 йил;
  • 15 млн АҚШ доллари ва ундан кўп инвестициялар учун –10 йил муддатга фойда солиғидан озод қилинади.

Мазкур муддатлар ишлаб чиқариш объекти фойдаланишга қабул қилинган санадан ҳисобланади.

Chat