Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

“Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастури тасдиқланди

  • 16.07.2022
  • 467 марта ўқилди

Президент қарори (ПҚ–316-сон, 12.07.2022 й.) билан 2022–2026 йиллар давомида республика ҳудудида амалга оширилиши мўлжалланган “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастури тасдиқланди.

Дастур доирасида:

  • автомобиль йўллари инфратузилмаси комплекс такомиллаштирилади;
  • автомобиль йўлларида ҳаракатни бошқариш тизими рақамлаштирилади;
  • жамоат транспорти ривожлантирилади ва рақамлаштирилади. 

Хусусан, Қорақалпоғистондаги шаҳар йўловчи транспортининг 70 та бекатларида йўловчиларга зарур бўлган барча маълумотларни реал вақт режимида электрон тақдим этувчи мониторлар жойлаштирилади.

Тошкент шаҳрида 30 та автоматлаштирилган йўл бўйи пуллик тўхтаб туриш жойлари ташкил этилади.

Chat